Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Яндекс" компанияси йўловчилар ва ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суғурталаш амалиётини жорий этади
12:09 / 2023-03-31

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Россиянинг "Яндекс" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда "Яндекс такси" рақамли информацион хизматларни тақдим этувчи платформанинг Ўзбекистондаги фаолияти, мазкур хизматлар бозоридаги рақобат муҳитига таъсири, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилаётган ишлар, соҳадаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда ривожланиш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Жумладан, учрашув давомида компаниянинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши, бозорга киришдаги маркетинг сиёсати ва бозордаги рақобат муҳитига таъсири, компаниянинг МДҲ давлатларидаги фаолияти муҳокама қилинди.  

"Яндекс" компанияси вакиллари олдинги учрашувда қўмита томонидан илгари сурилган ташаббуслардан бири – йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни суғурталаш амалиёти 2023 йилнинг 1 апрелидан жорий этилиши тўғрисида маълум қилган эди.  

Учрашув давомида компания томонидан қўмитага юборилган жавоб хати юзасидан тегишли муҳокама ва тушунтириш олиб борилди. Мазкур бозорда рақобат муҳитини тўлақонли таҳлил қилиш учун компаниянинг Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида тегишли маълумотлар олинди ва қўмитага қўшимча равишда истеъмолчилар ҳуқуқларига ҳамда "Яндекс" ва "Убер" платформалари бирлашишига оид маълумотларни тақдим этилиши бўйича келишиб олинди.  

Ҳозирда бозордаги рақобат ҳолати жиҳатидан тўлиқ хулоса бериш мақсадида мазкур рақамли информацион хизматларни тақдим этувчи бошқа иштирокчилар фаолияти юзасидан кенг кўламли ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Қўмита томонидан ушбу хизматлар бозорида ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади.  

 

ЎзА