Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна самолёт...
10:21 / 2024-12-30

Кеча кун давомида самолёт билан боғлиқ тўртинчи бахтсиз ҳодиса ҳам юз берди.

Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида енгил моторли учоқ фалокати оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб ёзди бу воқеа ҳақида "Arabic.cnn" нашри.

– "Ал-Жазира" авиация-спорт клубига тегишли енгил самолёт Рас-ал-Хайма амирлиги қирғоғида қулаб тушди. Натижада учувчи ва унинг ҳамроҳи ҳаётдан кўз юмди, – дейилган ахборотда.

БАА фуқаро авиацияси бош бошқармасига таяниб қайд этилишича, ваколатли идоралар фожиа сабабини ўрганяпти. Маъмурият қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.