Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна ер савдоси
09:08 / 2023-03-14

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари жалб қилинган ҳолда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда ноқонуний ер савдосининг олди олинди.

Маълум бўлишича, Самарқанд туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган ва айни пайтда “Севимли ТВ” ва “СТВ” хусусий телеканалларида тасвирчи бўлиб ишловчи М.Ю. “Чордара” агрофирмаси ҳудудидан деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга имтиёзли равишда ажратилган 35 сотих ер майдонини маҳаллий фуқаро Д.Н.нинг номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 45 минг АҚШ доллари талаб қилган.  

Ушбу маълумот юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ю. олдиндан берилиши келишилган 25 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳозирда фуқаро М.Ю.га нисбатан Ўзбекитон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

ЎзА.