Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир зиё маскани истеъмолчилар ихтиёрида!
16:26 / 2020-07-06

Замонавий кутубхонанинг умумий майдони 180 квадрат метрдан иборат бўлиб, жами 3 қаватни ташкил этади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 28 май куни ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, туман ва шаҳарларда кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида ҳуқуқий ва бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган сиёсий ва бадиий адабиётлар, замонавий “Book cafe” ҳамда бепул WiFi тизими билан таъминланган «Истеъмолчи кутубхонаси»ни қуриш лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Олот туманида замонавий «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчи кутубхонаси» қисқа муддат ичида қуриб битказилди.

Замонавий кутубхонанинг умумий майдони 180 квадрат метрдан иборат бўлиб, жами 3 қаватни ташкил этади. Зиё маскани 1.5 миллиард сўм эвазига барпо этилди. Кутубхона юқори тезликдаги интернет ва зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмаси билан таъминланган. Ҳозирда «Истеъмолчилар кутубхонаси» туман ҳокимлиги томонидан илмий, бадиий, тарихий асарлардан иборат 5 мингдан ортиқ китоб фонди билан бойитилди.

Эндиликда мазкур бинода аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида 2 нафар ёш тадбиркорлар учун ҳам алоҳида хона ажратилди. Улар 10 нафардан ортиқ касб-ҳунарга қизиқувчи йигит-қизларни иш ўринлари билан таъминлашни мақсад қилинган. Тадбиркорликка қизиқувчилар учун Ҳафтанинг ҳар жума куни маркетология дарслари онлайн тарзда ташкил этилади. Шу билан бирга, бинода банк филиали, хизмат кўрсатиш шохобчаси ва Олот тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаолият юритади.

photo_2020-07-06_16-41-40.jpg

Очилиш тадбирида шахсан Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳам иштирок этиб, Олот халқини ушбу бино топширилиши ва замонавий ахборот-кутубхона маркази яратилганлиги билан табриклади. «...Маънавият дарахти қуриб қолмаслигини истар эканмиз, албатта, томирлари китоб орқали оби-ҳаёт ичишини унутмаслигимиз керак!» дейди Федерация раиси ўз нутқида.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, 2019 йил давомида Федерация томонидан «Истеъмолчи кутубхонаси» ва «Истеъмолчилар уйи»нинг 9 нафари қуриб битказилди. Жорий йилда эса жами 21 нафар шу каби барча қулайликларга эга мажмуа истеъмолчиларга тақдим этилиши мақсад қилинган.

Манижа Баҳриева, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
бош мутахассиси