Яна бир йўловчи автобуси ёниб кетди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 20 декабрь куни соат 07:50 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Фарҳод кўчасида, 125 йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлган.
2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:56 да воқеа жойига етиб борган, ёнғин соат 08:00 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
ЎзА