Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир «Ёшлар меҳнат гузари» фойдаланишга топширилди
18:24 / 2020-06-27

Пойтахтимиздаги Яккасарой туманида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури асосида «Ёшлар меҳнат гузари» фойдаланишга топширилди.


Пойтахтимиздаги Яккасарой туманида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури асосида «Ёшлар меҳнат гузари» фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси Абдулазиз Назиров, депутатлар ва ёшлар иштирок этди.

– Пойтахтимизнинг ҳар бир ҳудудида «Ёшлар ойлиги» кенг кўламда нишонланмоқда, – деди Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова. – Ёшлар билан шаҳар ҳокими, прокурорлар, турли ташкилот раҳбарлари учрашиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этмоқда. Шунингдек, ёшлар иқтидорли тенгдошлари – спортчилар, фан-таълим бўйича халқаро олимпиада соҳиблари билан дилдан суҳбатлашмоқда. 

Самимий кечган мулоқотларда ёшлар учун энг муҳим фазилатлар, маҳорат сирлари, она юрт шарафини ҳимоя қилиш масъулияти ҳақида сўз юритилмоқда. Бугун эса кўплаб ёшларни иш билан таъминлайдиган замонавий ва кўркам «Ёшлар меҳнат гузари» ишга тушди. Ўйлаймизки, ушбу гузар ёшларга сифатли хизмат кўрсатади.

Sequence 01.00_15_42_02.Still009.jpg

Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 2018-2019 йилларда Тошкент шаҳрида 56 та «Ёшлар меҳнат гузари» ва «Коворкинг марказлари» қуриш бўйича туман ҳокимларининг қарорлари чиқарилган бўлиб, бугунги кунда 8 та объект фойдаланишга топширилган.

Иштирокчилар «Ёшлар меҳнат гузари» фаолияти билан яқиндан танишди, ёшлар билан суҳбатлашди. 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилган ушбу бу гузарда сартарошхона, овоз ёзиш, фото ва видео студиялар, болалар ўйингоҳи, мусиқа ва санъат хоналари, журналистика маркази, ресторан мавжуд. Мазкур масканда 120 ёшнинг бандлиги таъминланади.

Тадбир асносида Яккасарой тумани ёшлари ўртасида ўтказилган рассомлик танлови ғолиблари тақдирланди.

– Тумандаги тўртта сектор раҳбарияти билан ҳамкорликда икки ёш тоифасида, яъни 7-14 ва 15-20 ёшгача бўлган иқтидорлилар ўртасида рассомлар танлови ўтказилган эди, – деди халқ депутатлари Яккасарой тумани депутати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман кенгаши раиси Шодиёр Тошпўлатов. – Ушбу масканда ғолибларнинг ижодий ишлари намойиш этилди ва ғолиблар тақдирланди. Бу каби танловларни бундай кейин ҳам ташкил этиб, ёшларга мотивация беришга ҳаракат қиламиз.