Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир «Янги Ўзбекистон боғи» барпо этилади
11:05 / 2022-08-08

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳудудида «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Унга кўра, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар «Янгиобод» МФЙ «Nurafshon biznes city» ҳудудидаги 22,28 гектар ер майдони «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши учун бош режага асосан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Бизнес марказларни қуриш дирекцияси» давлат унитар корхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

Буюртмачи Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Бизнес марказларни қуриш дирекцияси» ДУКга Давлат хизматлари маркази орқали архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш учун буюртмалар беради ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади.

Шунингдек, унга мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишлари ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олиш вазифалари юклатилган.

Қарор билан вилоят қурилиш бош бошқармасига қурилиш лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишига амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилган.



ЎзА