Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир янги олий ўқув юрти ташкил этилади
10:25 / 2025-09-19

Ўзбекистон Ренспубликаси Президенти “Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида, жумладан, муҳандислик, металлургия, ишлаб чиқариш, кончилик соҳаларида замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади. 

Институт давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади. 

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади. 

Институт Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

ЎзА