English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир шифокор калтакланди
19:03 / 2022-11-05

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Уйшун оилавий поликлиникасида хизмат вазифасини бажариб турган 59 ёшли шифокор калтакланди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг дастлабки маълумотларга кўра, поликлиникада 35 йилдан буён умумий амалиёт шифокори (айни пайтда оилавий шифокор) бўлиб ишлаб келаётган  Х.Д. қабулига 2022 йил 3 ноябрда кеч соат 18:30 атрофида бир нотаниш эркак 2 нафар аёл билан келган.  

Эркак шифокорга турмуш ўртоғининг бетоблигини айтиб, уни текшириб қўйишини сўраган. Шифокор унга беморни текширгунига қадар оёқ кийимидаги лойни ташқарида ювиб келишини айтган. Шундан сўнг эркак шифокорни ҳақоратлаб, бўйнидан бўғиб, аёвсиз муштлаб, тепкилаб ташлаган.  

Олинган жароҳатлар натижасида шифокор ҳушини йўқотган ва Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига “Пешона, иккала ёноқ, юз, бурун усти, бўйин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкарган жароҳатлари, тирналмалар, бош чайқалишига гумон” ташхиси билан ётқизилган. Айни пайтда даво муолажалари давом эттирилмоқда.  

Мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.

ЎзА