Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир пора олиш ҳолати аниқланди
13:15 / 2025-12-13

Жиззахда “Сув таъминоти” тизимида содир бўлган порaxўрлик ҳолати яна бир бор соҳадаги назорат ва ошкоралик масалаларини кун тартибига олиб чиқди.

Тезкор тадбир натижасида “Жиззах сув таъминоти” АЖ шаҳар филиалининг уч нафар ходими пора олаётган пайтда ушланди.

Маълум бўлишича, ходимлар фуқаронинг уйида ноқонуний сув уланиши ҳолатини аниқлаган. Аммо амалдаги қонунчиликка кўра далолатнома расмийлаштириш ўрнига, улар ушбу камчиликни “бости-бости” қилишни режалаштирган. Эвазига 400 доллар миқдорида пул талаб қилишган. Бу билан ҳам чекланиб қолинмай, келгуси рейдларда ҳам ноқонуний уланиш учун далолатнома тузмаслик, қарздорликни электрон базадан йўқотиш, янги ҳисоблагич ўрнатиш каби ноқонуний “хизматлар” учун қўшимча 5 миллион сўм сўрашган.

Тезкор тадбир жараёнида ходимлар айнан шу талаб қилинган маблағни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА