Яна бир ўзбек фильми халқаро фестивалда иштирок этади
Кинематография агентлиги “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК томонидан суратга олинган “Анвар” қисқа метражли фильми “Пусан” халқаро болалар ва ёшлар кинофестивалида иштирок этади.
Жорий йилнинг 5-12 июль кунлари Корея Республикасида бўлиб ўтиши режалаштирилган кинофестивалда Осиё минтақасидан ёш кинорежиссёрларнинг илк кинолойиҳалари намойиш этилади ва мутахассислар томонидан баҳоланади.

“Анвар” қисқа метражли фильми Кинематография агентлиги томонидан ўтказилган “Дебют-2020” ёшлар киноальманахида суратга олинган 18 та фильмдан бири.
Фильмда Анвар исмли болакайнинг касалманд ётган бувиси билан меҳрга тўла илиқ муносабати кўрсатилади.
Г. Нусратова, Ўз ЖОКУ талабаси