Яна бир оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
Шайхонтоҳур туманининг Тахтапул маҳалласидаги 42-оилавий поликлиника капитал таъмирдан сўнг аҳоли учун фойдаланишга топширилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, мазкур тиббиёт маскани тўртта маҳалла аҳолисига қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Поликлиникада беморларни қабул қилиш, лаборатория ва диагностика ва бошқа хоналарга сўнгги русумдаги тиббий анжомлар ўрнатилди.


Очилиш тадбирида тиббиёт ходимлари учун яратилган янги иш шароитлари, аҳолига кўрсатиладиган хизмат сифати ва қулайликлар ҳақида маълумот берилди.


Қайд этилганидек, ушбу ташаббус аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, тиббиёт тизимини янада ривожлантириш ва маҳаллаларда фаровон ҳаёт яратиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлардан биридир.
Гулноза Бобоева,
ЎзА