Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир оила қайта тикланди
11:47 / 2021-08-09

Бухоро вилояти Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 16 июлдаги қарздор М.Мирзоевдан ундирувчи О.Жуманазарова фойдасига 2016 йилда туғилган бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ой жами даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушди.

– Алимент тўловлари ойма-ой тўлаб келинган бўлсада, давлат ижрочилари томонидан эр-хотин ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилди, – дейди Бюронинг Ромитан тумани бўлими давлат ижрочиси Нурали Ярашов. –Пировард натижада ёш оила тикланди. Ҳозирда тинч-тотув турмуш кечирмоқда. Ундирувчининг ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш ҳақидаги мурожаатига асосан ижро ҳужжати тегишли тартибда қайтарилди.  

Зариф Комилов, ЎзА