French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир ноқонуний қурилма мажбурий буздирилди
10:34 / 2025-08-25

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни мажбурий бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

– Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 140 та ноқонуний қурилмалар буздирилишига эришилган, – дейди Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочиси Нурзода Абдикаримова. – Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг жорий йил 5 июнь кунги ижро ҳужжатига асосан, Нукус шаҳридаги 194 кв.м. ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган пойдеворни мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган.  

Ушбу ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилди. Жумладан, жавобгарга ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиши лозимлиги ҳақида бир неча маротаба тушунтириш ва огоҳлантириш берилди. Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилмади.

Шу сабабли, ушбу ноқонуний қурилма Бюро ходимлари томонидан, махсус техника воситалари ёрдамида мажбурий буздириб ташланди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири