Яна бир гуруҳ ҳамюртларимиз Умра сафарига йўл олди
Бугун, 1 февраль куни соат 9:00 да “Умра-2022” мавсумининг навбатдаги зиёратчилари – Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти вакиллари Тошкент халқаро аэропортидан HY 3303-сонли рейс билан Тошкент - Жидда йўналиши бўйича учиб кетди.
Муборак сафарга йўл олган юртдошларимизни мутасадди вакиллар, зиёратчиларнинг яқинлари, ОАВ вакиллари кузатиб қолди.
Фуқароларимиз Саудия Арабистони Жидда шаҳрига етгач, замонавий автобусларда Мадина шаҳрига бориб, барча шароитларга эга меҳмонхонага жойлашади. Кейин Мадинаи мунавварада зиёрат бошланади.
Мазкур рейс (HY 3310) 11 февраль куни соат 21:00 да Тошкентга қайтиб келиши кўзда тутилган.
ЎзА