Яна бир чавандозимиз Абу-Дабида шоҳсупага кўтарилди
Абу-Даби шаҳрида (БАА) от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича ўтаётган CSI4-W* тоифасидаги халқаро мусобақа FEI расмий тақвимига киритилган бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатлари қатори ўзбек чавандозлари ҳам иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Шарипов “CSIU 25” таснифидан ўрин олган 1 метр 35 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот ўрнида, яқинда Абу-Даби шаҳридаги «FBMA» клубида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича ўтган халқаро мусобақада Абдураҳмон Абдуллаев «CSIU 25-A» тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб, якунда кумуш медалга сазовор бўлга эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА