Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир боғча капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди
15:21 / 2025-10-06

Миробод тумани Файзиобод маҳалласида жойлашган 326-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти (ДМТТ) капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.

2024–2026 йилларга мўлжалланган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича давлат дастури асосида таъмирланган боғча биноси тубдан янгиланиб, замонавий таълим стандартларига мос равишда жиҳозланди. Тўрт фаслга мослаштирилган хоналар, спорт билан шуғулланиш учун ажратилган спорт заллари ва сифатли овқатланишни таъминловчи ишлаб чиқилган махсус дастурлар эндиликда болажонлар учун хизматга шай.

Боғча болажонлари учун замонавий, хавфсиз ва қулай шароитларни яратиш мақсад қилинган мазкур лойиҳа келажак авлод тарбиясига қаратилган амалий эътибор намунаси.

Бугунги кунда янгиланаётган таълим муассасалари ва бунёдкорлик ишлари орқали юртимиз болажонлари фаровон ҳаёт ва муносиб таълим олиш имкониятига эга бўлмоқда.

Гулноза Бобоева,

ЎзА