Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир археологик объектга зарар етказаётган шахслар тўхтатилди
12:05 / 2022-09-02

Самарқанд вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари давомида Жомбой туманида жойлашган «Номсизтепа» археологик ёдгорлигига зарар етказиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Ушбу ёдгорлик – Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан давлат ҳимоясига олинган. Ўрганиш натижасида археологик ёдгорликнинг ғарбий томонидан узунлиги 120 метр энига 1,5 метр ва баландлиги 1 метр умумий ҳажми 180 метр куб тупроқ текисланиб олингани аниқланди.

Ҳудудий бошқарма томонидан тупроқ қазиб олиш жараёни тўхтатилди ва жавобгарларга нисбатан огоҳлантириш берилди. Археология объектига етказилган зарар миқдори 4,3 миллиард сўм этиб белгиланди. Ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Кўрилган чора юзасидан қўшимча маълумот берилади.

ЎзА