Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна 8 нафар бемор тузалиб, Тошкент шаҳрида соғайганлар 400 нафардан ошди
16:50 / 2020-05-02

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар бемор бутунлай соғайди.


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тузалганлар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. 

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 393 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 401 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1263 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.