Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна 6 нафар боксчимиз Таиландда ярим финалга чиқди
20:39 / 2025-05-28

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича "Tailand Open" халқаро турнирида чорак финал баҳслари давом этмоқда. Ушбу босқичдан Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили муваффақиятли ўтди.

Жумладан, -85 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган Нусрат Тоҳиров иорданиялик Ҳуссейн Иашашга ҳеч қандай имконият қолдирмаган бўлса, вазни -75 кг. бўлган Жавоҳир Абдураҳимов қозоғистонлик Тимур Нурсеитовни доғда қолдирди.  

Қизлар ўртасидаги беллашувларда -51 кг. вазнда Сабина Бобоқулова кореялик Мун Гаеонни, -70 кг.да Ойша Тоирова украиналик Анастасия Черноколенкони, вазни -57 кг. бўлган Нигина Ўктамова хитойлик Ге Якини ва Азиза Зокирова эса -75 кг. вазн тоифасида хитойлик Жу Яшуни енгиб, ярим финалга йўл олди.

Маълумот ўрнида: бугунга қадар "Tailand Open" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар аъзоси ярим финал йўлланмасига эга чиққан эди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА