Яна 411 нафар ўғил-қиз хорижда ўқийди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2018 йил ташкил этилган “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 14 октябрдаги қарорига асосан, 2024 йилги 1-очиқ стипендияси эгалари эълон қилинди. Мазкур танловида муносиб қатнашган ва энг юқори балл тўплаган 411 даъвогар – иқтидорли ёшлар ва мутахассислар “Жамғарма стипендиати” сифатида эътироф этилди.
Қайд этиш жоиз, ғолибларнинг 95 фоизи Буюк Британия, АҚШ, Италия, Австралия, Германия, Франция, Канада, Япония, Жанубий Корея ва Хитой каби ривожланган давлатлардаги нуфузли олий ўқув юртларига йўл олади.

Мамлакатимиз ёшларига кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик сабаб, бугунги кунда Ўзбекистоннинг салоҳиятли ёшлари дунёнинг энг нуфузли “ТОП-300” университетлари, илмий марказларида таҳсил олиш имконига эга.
Гўзал Сатторова,
ЎзА