Яна 4 миллион 358 минг 100 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси топширилди
Юртимизда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 4 миллион 358 минг 100 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, мамлакатимизда эмлаш жараёнларида қўлланилаётган жами вакцина 47 миллион 465 минг 578 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан 2 миллион 254 минг 480 дозаси AstraZeneca, 36 миллион 789 минг 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001, 1 миллион 128 минг 500 дозаси "Sputnik V", 3 миллион 60 дозаси Moderna, 2 миллион 316 минг 600 дозаси Pfizer/BioNTech, 1 миллион 976 минг дозаси Sinovac вакцинасидир. Шундан 35 миллион 353 минг 114 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.
Моҳигул Қосимова, ЎзА