Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна 17 киши коронавирусдан тузалди
13:01 / 2020-05-05

Бугунга қадар Оролбўйида 70 нафар бемор тузалган бўлса, уларнинг сони жами 87 нафарга етди.


4 май куни кечқурун Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалган 17 нафар фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бугунга қадар Оролбўйида 70 нафар бемор тузалган бўлса, уларнинг сони жами 87 нафарга етди. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларнинг таъкидлашича, соғайиб чиққан беморларнинг 13 нафари Нукус шаҳридан, 2 нафари Қонликўл туманидан, 2 нафари Мўйноқ туманидан бўлиб, барчаси инфекцияни коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди. Соғайиб чиққан фуқаролар коронавирусга чалинган беморларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги, шифохонада яратилган шароитлар учун президентимизга миннатдорлик билдирди.

22.JPG

– Шифохонага қўрқув ва умидсизлик билан келган эдик, – дейди тузалиб чиққан беморлардан бири. – Бугунги синовли кунларга қарамасдан давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан беморларни даволашга қаратилаётган катта эътибор бизнинг тезроқ соғайиб чиқишимизга замин яратди. Барча муолажалар жаҳон стандарти даражасида амалга оширилмоқда. Тиббиёт ходимлари куну-тун фидокорона меҳнат қилмоқда. Бундай халқпарвар раҳбари бор юртда яшаётганимиздан фахрланамиз. Барчага тезроқ тузалиб, оиласи бағрига қайтишини тилайман.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна бир гуруҳи яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.