Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна 10 нафар бемор соғайиб, шифо топганлар сони 214 нафарга етди
16:32 / 2020-04-19

Тузалганларнинг 6 нафари пойтахтимиздан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Қашқадарё вилоятидан.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тузалганларнинг 6 нафари пойтахтимиздан, 3 нафари Тошкент вилоятидан ва 1 нафари Қашқадарё вилоятидан. Улардан 7 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, юқтириб олишган. 2 нафари эса Россиядан пойтахтимизга келган ва “Сокол” оромгоҳида карантинга олинган, яна 1 нафари Москва – Тошкент йўналишида чартер рейси орқали келгач, Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказига жойлаштирилган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида даволанишни бошлашган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

Сўнгги текширув натижалари ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 17 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 27 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 214 нафар бемор тўлиқ соғайди.