Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яманлик муҳожирлар қайиғи ҳалокатга учради, қурбонлар кўп
17:05 / 2025-08-04

Яман қирғоғида ағдарилган муҳожирлар қайиғи қурбонлари сони 68 кишига етди, дея хабар тарқатди «Ассошиэйтед Пресс” Халқаро миграция ташкилотининг ушбу мамлакатдаги миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоевга таяниб.

"Рейтер" агентлиги аввалроқ Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб, 54 одам ҳаётдан кўз юмгани ҳақида ёзди. Хабарда айтилишича, бор-йўғи 12 муҳожир омон қолган, қолганлар бедарак ёки денгизга ғарқ бўлган, дея тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ "Синьхуа" агентлиги маҳаллий манбалари билан боғланиб, мазкур араб давлати жанубидаги Абиён вилояти ҳудудида Африкадан келаётган 150 га яқин муҳожир бор кема чўкиши оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани, ўнлаб инсонларнинг тақдири номаълумлигини ёзган эди.

С.Раҳимов,ЎзА