Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яманда журналист стрингерни отиб кетишди
11:47 / 2020-06-05

Яман пойтахтида номаълум шахслар Ruptly видеоагентлиги стрингери Набил Хассан ал-Каитини отиб кетишди, деб хабар беради RT Telegram канали.

Яман пойтахтида номаълум шахслар Ruptly видеоагентлиги стрингери Набил Хассан ал-Каитини отиб кетишди, деб хабар беради RT Telegram канали.

Хабарда айтилишича, журналистни ўзининг уйи олдида ўлдиришган.

"У баъзи-баъзида Ruptly учун сюжетлар оларди, шунингдек, бошқа агентликлар учун ҳам ишларди. Набилнинг уч нафар фарзанди етим қолди", — дейилади RT телеграм канали.

Видеоагентликдагилар ал-Каитининг меҳнатсеварлиги ва ўз касбининг фидойилигига юқори баҳо беришди. У минтақадаги можароларни, миллионлаб одамларнинг қандай даҳшатли шароитларда кун кечираётганини ҳаққоний ёритишга ҳаракат қиларди.

«Бу даҳшатли йўқотиш бўлди. Унинг ўлдирилиши бутун дунёда журналистлар ҳақиқатни ёритаман деб, қандай таҳдидларга дуч келишини яна бир бор эслатади», дея таъкидланади хабарда.