Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яманда тиқилинчда 80 киши қурбон бўлди
11:45 / 2023-04-20

Яман пойтахти Санада тиқилинчда қолиб қурбон бўлганлар сони 80 кишига етгани айтилмоқда, деб хабар тарқатди РИА Новости шаҳар манбаларига таяниб.

“Пойтахтнинг шарқий қисмида Баб-ал-Яман туманидаги Маин мактабида жойлашган гуманитар ёрдам тарқатиш марказида рўй берган  тиқилинчда қурбон бўлганлар сони 80 кишига етди, улар орасида болалар ҳам борлиги таъкидланмоқда, шунингдек 120 киши жароҳат олган”, – дейилади хабарда.  

Манбада таъкидланишича, жароҳат олганлар орасида 20 дан зиёд кишининг аҳволи жуда оғир, шу боис яқин орада қурбонлар сони яна ортиши мумкин.  

Гувоҳларнинг таъкидлашича, бу илк бор кузатилаётган фожеадир. Тадбиркорлар ҳар ҳафтада айнан шу жойда  муҳтожларга ёрдам тарқатган ва шу вақтгача бундай ҳодиса кузатилмаган.  

Хуситлар ташкил қилган Олий сиёсий кенгаш тарқатган хабарда таъкидланишича, кенгаш раҳбари Махди ал-Машат ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва  воқеани  текшириш учун махсус қўмита тузишга кўрсатма берган.