Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яманда кема ҳалокатга учраб, 186 киши йўқолди
18:09 / 2025-03-07

Яман ва Жибути қирғоғида тўрт қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида камида икки муҳожир ҳалок бўлди. 186 кишининг тақдири эса ҳозирча номаълум. Бу ҳақда АП агентлиги Халқаро миграция ташкилоти маълумотига таяниб ёзган.

Аввалроқ ХМТ 2024 йил Африка ва Яман ўртасидаги миграция йўлида ҳалок бўлганлар сони рекорд даражага чиққанини маълум қилганди.