Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яманда ҳар 10 дақиқада бола нобуд бўлмоқда
15:09 / 2021-08-24

Яманда ҳар 10 дақиқада бола нобуд бўлмоқда, деб баёнот берди БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Генриетта Фор.

Унинг айтишича, бу йил 1,6 миллион бола зўровонликлар туфайли яшаб турган жойларини тарк этишга мажбур бўлган.

"Бугунги кунда Яманда қарийб 21 миллион киши, жумладан 11,3 миллион бола гуманитар ёрдамга муҳтож. 2,3 миллион бола тўйиб овқат емайди ва 5 ёшгача бўлган 400 минг бола очликдан азоб чекмоқда, уларга ўлим хавф солмоқда", - деди Фор БМТ хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзга чиқиб. Унинг таъкидлашича, 10 миллиондан зиёд бола ва тахминан 5 миллион аёл тиббий хизматдан бебаҳра қолмоқда.

"Яманда ҳар 10 дақиқада бола ўлмоқда, холбуки, ўлимга олиб келувчи сабабларни бартараф қилса бўлади", - деди у.

Яманда 2014 йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти. Уруш халқаро ҳамжамият тан олган ҳукумат билан Яман шимолида ҳукуматни эгаллаб олган "Ансар Алла" ҳаракати исёнчилари ўртасида кечмоқда.