Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яман ташқи ишлар вазирлиги БМТни хуситларнинг молия тармоқларини тақиқлаб қўйишга чақирди
12:48 / 2021-09-24

БМТ исёнчи хуситларнинг молия тармоқларини тақиқлаб қўйиши керак, алоҳида шахслар учун қўлланилаётган санкциялар самара бермайди, деб баёнот берди Яман ташқи ишлар вазири Аҳмад Авад бин Муборак РИА Новостига берган интервьюда.

"Санкция аллақачон жорий қилинган. Менинг фикримча, улардан самарали фойдаланиш керак. Демоқчиманки, алоҳида шахсларга эмас, балки уларнинг молия тармоғига қарши санкция жорий қилиниши керак", - деди вазир.

Дипломатнинг таъкидлашича, БМТ ва халқаро ҳамжамият ўт очишни тўхтатиши учун хуситларга янада кучлироқ босим ўтказиши лозим. Унинг айтишича, БМТ хавфсизлик кенгаши ушбу мақсад учун бор имкониятини ва воситаларини ишга солиши керак бўлади.  

Яманда қуролли можаролар 2014 йилдан буён давом этиб келмоқда. Саудия Арабистони раҳбарлигидаги Араб коалицияси Яман президенти Абда Раббо Мансур Хади қўшинларининг исёнчи хуситларга қарши курашини  қўллаб-қувватлаб келмоқда.