Яман ҳукумати фуқароларининг Беларусь-Польша чегарасида тургани ҳақида расмий маълумотга эга эмас. Беларусь томони ушбу масалада Яман ички ишлар вазирлиги билан алоқага чиққани йўқ, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазири генерал-майор Иброҳим Али Хейдан РИА Новостига берган интервьюсида.
"У ерда яманлик қанча фуқаро борлиги ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Ҳозирча, Яман ташқи ишлар вазирлиги яманлик фуқароларнинг Беларусда борлиги ҳақида бизни хабардор қилгани йўқ. Биз беларуслик дўстларимиз билан боғланиб, қанча фуқаромиз борлиги, улар қай аҳволда, уларни қайтариш мумкинми, барчаси ҳақида маълумот оламиз", — деди Хейдан.
Унинг таъкидлашича, “Яманда Беларусга сайёҳлик визасини олишнинг имкони йўқ, лекин яманликлар бошқа мамлакатларга – Миср, Туркия, Иорданияга даволаниш ёки таълим олиш мақсадида бориши мумкин ва ушбу мамлакатлардаги турагентликлар орқали Беларусга виза олиши мумкин".
Сўнгги пайтларда Беларусь билан Польша чегарасида ноқонуний мигрантлар билан боғлиқ вазият кескинлашиб кетди. Бир неча минг киши Европа иттифоқига аъзо мамлакатларга ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Айни пайтда Польша ҳукумати чегара қўриқчиларини кучайтирган, чегара бўйлаб жойлаштирилган ҳарбийлар ноқонуний мигрантларни чегарадан ўтишига тўсқинлик қилмоқда.қочқинл