Ялтада “Олтин соҳил” – қимор ўйинлари ҳудуди ташкил қилинади
Россия бош вазири Дмитрий Медведев имзолаган шу хусусидаги қарор ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев имзолаган шу хусусидаги қарор ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
Қимор ўйинларига ажратилувчи ҳудуд 146 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган тўртта махсус жойдан ташқари Россияда қиморхоналар фаолияти тақиқланган, кейинчалик Президент Владимир Путин Қримда шундай маскан ташкил қилиш бўйича қонунга имзо чекканди.