"Якшанба" фильми яна иккита халқаро мукофот билан тақдирланди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Шокир Холиқов томонидан суратга олинган "Якшанба" фильми бу сафар Франциянинг Весул шаҳрида ўтказилган "Халқаро Осиё фильмлари фестивали" ("Le Festival international des cinémas d'Asie, FICA")да "Томошабин меҳрини қозонган фильм" номинация бўйича ҳамда кинотанқидчилар мукофотини қўлга киритди.
Мазкур кинофестиваль 1994 йил ташкил этилган бўлиб, ҳар йил февраль ойида ўтказилади. Бу йил кинофестиваль ташкил этилганининг 30 йиллиги нишонланди.
Асосий танловда 9 та фильм иштирок этган бўлиб, "Якшанба" бадиий фильми ҳам ушбу рўйхатдан жой олган эди, дейилади Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ахборот хизмати.
Н.Усмонова, ЎзА