Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Якшанба" фильми яна ғолиб
14:58 / 2023-12-16

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига кўра ёш кинорежиссёр Шокир Холиқов томонидан суратга олинган “Якшанба” фильми бир қатор халқаро фестивалларда совринли ўринларга сазовор бўлган.

Ушбу тўлиқ метражли бадиий фильм режиссёри Шокир Холиқов Ҳиндистон халқаро кинофестивалида (International Film Festival of India) “Энг яхши режиссёр” номинациясида ғолиб бўлди.  

“Якшанба” кинокартинаси эса мазкур халқаро фестивалда “Осиёнинг энг яхши фильми” деб топилди.  

Шуни айтиш керакки, “Якшанба” бадиий фильми XV Тошкент халқаро кинофестивалининг Марказий Осиё фильмлари танловида “Энг яхши фильм”,  Шанхай халқаро кинофестивалида "Осиёнинг янги иқтидорлари" номинацияларида ғолиб бўлган бўлса, Қирғизистондаги халқаро кинофестивалда Гран-при совринини қўлга киритган.  

Бундан ташқари "Якшанба" картинаси Осиёдаги энг яхши фильмларни аниқлаш ва уларни мукофотлаш лойиҳасида ҳам тақдирланган эди.  

Хулоса қилиб айтганда, 2023 йил Кинематография агентлиги ва барча киноижодкорлар учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Сабаби халқаро мукофотлар ўзбек киноижодкорларида борган сари кўпаймоқда.  

Кинематография агентлиги ахборот хизматига кўра, 2019 йилда 7 та халқаро мукофот, 2020 йилда 5 та, 2021 йилда 14 та мукофот олинган. Ўтган 2022 йилда эса киноижодкорларимиз 18 та халқаро кинофестивалда иштирок этиб, 29 та, 2023 йилда эса 28 та халқаро тадбирларда иштирок этиб, 55 та халқаро мукофотларни кўлга киритди.  

 

Н.Усмонова,  

ЎзА