Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яккасарой туман прокурорига ҳайфсан берилди
20:24 / 2020-02-23

Бугун соат 16:00 да Тошкент шаҳар прокуратурасида мутасадди идоралар иштирокида мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилган.


Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун соат 16:00 да Тошкент шаҳар прокуратурасида мутасадди идоралар иштирокида мазкур ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилган. Ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳар прокурорининг 23.02.2020 йилдаги буйруғи билан Яккасарой туман прокурори Н.А. Аллабергеновага ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, туманда қонунлар ижроси устидан етарли прокурор назоратини ўрнатмагани учун “ҳайфсан” эълон қилинган.