Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яккабоғда ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
14:17 / 2022-12-06

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги ишлаб чиқариш объектларига пресс-тур ташкил этилди.

Дастлабки манзил туманнинг “Яшнобод” маҳалласи ҳудудидаги “Mail Fashion textile” қўшма корхонаси бўлди. Туркиялик инвесторлар томонидан ташкил этилган мазкур корхона текстиль маҳсулотларини тайёрлашга ихтисослашган бўлиб, биринчи босқичда тайёр кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Иккинчи босқичда эса бўёқ ва тўқув лойиҳалари йўлга қўйилади.  

[gallery-9864]

Корхона вакиллари жорий йилнинг декабрь ойи охиригача 1,5 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариб, экспортга йўналтиришни режалаштирмоқда. Айтиш жоизки, корхона тўла қувват билан ишлай бошласа 650 та янги ишчи ўрни яратилади.  

Пресс-тур доирасида ҳоким ўринбосари Баҳромхон Баҳромов журналист ва блогерларни Яккабоғ туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар билан таништириб ўтди. Улардан бири “AL KAMOL RISE GROUP” МЧЖ томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган лойиҳадир. Лойиҳага кўра, корхона томонидан ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш, сотиш ва ламинат ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.  

Қурилиш материаллари (ламинат) ишлaб чиқaриш лойиҳасининг умумий қиймати 2 миллион долларни ташкил этади. Ускуналар Хитойдан, хомашё Россия давлатидан олиб келинади. Лойиҳа 2023 йилнинг 1 чорагида амалга оширилиши мўлжалланмоқда. Лойиҳа амалиётга татбиқ этилгач 42 та янги иш ўрни яратилади.  

Ҳозирги кунда туман инвестиция бўлими ва лойиҳа офиси томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, табиий газ тармоғига уланиш ишлари амалга оширилган.  

 

Ўлмас Баротов,  

Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.