Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яккабоғ туманидаги АГТКШ электр энергияси сарфини яширган ва трансформаторни ўзбошимчалик билан алмаштирган
16:14 / 2023-01-12

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фаолият юритиб келаётган “Адиба” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, мазкур шохобча ҳақиқий истеъмол қилган электр энергияси сарфини яшириб, ойлик ҳисоботларни камайтириб кўрсатиб келган. Шунингдек, шохобча ўзига тегишли трансформаторни ўзбошимчалик билан (электр таъминоти корхонаси билан келишмасдан) алмаштирган.  

Натижада ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 752 миллион сўм миқдорида қайта ҳисоб амалга оширилди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 8,3 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолидир.  

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди, деб хабар берди  Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 

Айни кунларда вазирлик ишчи гуруҳи томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

ЎзА