Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида жамоат транспорти тизими сезиларли даражада такомиллаштирилмоқда.
Туманга ташаббускор тадбиркорлар томонидан умумий ҳисобда 60 та янги микроавтобус харид қилиниб, фаолиятга киритилди. Улар орасида 46 таси 10 ўринли, 14 таси эса 14 ўринли микроавтобуслардир.
Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси маълум қилди.

Таъкидланишича, вилоят транспорт бошқармаси томонидан туманнинг турли аҳоли яшаш пунктлари билан туман марказини боғловчи жамоат транспорти йўналишлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, янги микроавтобуслар йўловчиларни қулай ва тезкор ташиш учун зарур барча шароитларга эга бўлиб, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини сезиларли даражада яхшилади.

Янги йўналишлар орқали аҳоли турли масофаларга қатновни осонлаштириб, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлайди. Бу ташаббус маҳаллий аҳоли ҳаётида транспортга бўлган эҳтиёжларни самарали қондиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири