Яккабоғлик ёш тадбиркор 18 нафар йигит-қизнинг бандлигини таъминлади
Мазкур лойиҳалар самарасида 740 дан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланиши режалаштирилаётир.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг Яккабоғ туман филиали томонидан 2019 йилнинг декабрида манзилли рўйхатдаги 64 та лойиҳа учун 17 миллиард 897 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Мазкур лойиҳалар самарасида 740 дан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланиши режалаштирилаётир.


“Темурбек Мирзо” МЧЖ раҳбари, ёш тадбиркор Темур Мирзаев ҳам “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармасининг туман филиалидан олган 700 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини истиқболли лойиҳага йўналтирди. Жамғарма кўмаги билан фаолияти йўлга қўйилган янги тармоқда Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар асосида тозаланган ва бойитилган маъданли сув ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда 18 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.

