Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яхшиларнинг хайрли ишлари ҳеч қачон унутилмайди
12:31 / 2020-05-06

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади.


9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ҳам сана муносабати билан хайрли ишлар ташкил этилаётир. Хусусан, бошқарма масъул ходимлари соҳада кўп йиллар хизмат қилган подполковник Асрор Тилаев ва подполковник Ғулом Бурхоновнинг уйига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар.

Фахрийлар бугунги яратилган шароитларнинг беками-кўстлик, тизимга берилаётган катта эътибор тўғрисида сўз юритиб, ўз билим ва кўникмалари билан ўртоқлашди.