Яхши ташаббус бошқа бир эзгуликни бошлаб келади
Бугун “Нео Строй Инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан корхонанинг барча ишчи ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Бугун “Нео Строй Инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан корхонанинг барча ишчи ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
Янги йилни янги лойиҳалар, қўшимча ишчи ўринлари яратишдек эзгу ниятлар билан қарши олаётган жамоа бир дастурхон атрофида жам бўлишди. 50 нафардан зиёд имконияти чекланган ходимларни иш билан таъминлаган “Нео Строй Инвест” МЧЖ барча ходимларга байрам совғалари ҳам улашди. Шунингдек, ходимларга байрамона кайфият улашиш учун таниқли санъаткорлар ҳам таклиф этилди.
– Яхши ташаббус бошқа бир эзгуликни бошлаб келади. –“Нео Строй Инвест” МЧЖ раҳбари Нажмиддин Жўраев.– Президентимиз илгари сурган беш ташаббусдан илҳомланиб мана шу кўнгли ярим инсонлар учун доимий иш ўринларини янада кўпайтириш ҳаракатига тушдим. Шу боис 2020 йилда 100 нафар имконияти чекланган фуқароларимиз учун яна қўшимча иш ўринларини очишни режалаштирдик.
Мен учун ишчиларимнинг ойига икки маҳал маошни ўз вақтида олиши муҳим. Тўрт мучаси соғлом одамлар билан тенг ҳақ ҳуқуқига эга бўлган бу кимсаларга қулай ва шинам иш ўрни ташкил этиб, уларни оиласи ва жамиятга нафи тегадиган одамлар қаторида кўриш корхонанинг асосий стратегияси ҳисобланади.
“Нео Строй Инвест” МЧЖ бугунги кунда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган 30 турдаги электр ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Корхона ташкил этилгандан буён ўз маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқаришга 2 млн. 800 минг АҚШ доллари доллари миқдорида инвестиция киритган. 1 млрд. 700 миллион сўм миқдорида қурилиш ишлари бажарилиб, 260 миллион сўмлик маблағ ҳудудни ободонлаштириш ва таъмирлашга йўналтирилган.
Кириб келаётган янги йил “Нео Строй Инвест” МЧЖ учун янада хайрли келмоқда. Жамият 2020 йилда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон давлатларига маҳсулотини экспорт қилиш бўйича шартнома имзолади.