Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ягона дарча” марказлари иш бошлади
18:15 / 2016-01-12

Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ягона дарча” марказлари хизмат кўрсатишни бошлади.

Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ягона дарча” марказлари хизмат кўрсатишни бошлади.

Вилоятда 19 мингга яқин кичик бизнес субъекти фаолият юритмоқда. Иқтисодиётимизнинг муҳим бўғинига айланиб бораётган оилавий корхоналар сони ҳам ортиб, асосан саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида муваффақиятли иш олиб бормоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур ҳужжатлар ижроси доирасида туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари негизида “бир дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 19 марказ ташкил этилди. Мазкур марказлар белгиланган талаблар асосида замонавий жиҳозланди.

Марказларда тадбиркорларга “бир дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш билан бирга, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, аризачиларга ёрдам кўрсатиш, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маслаҳат берилмоқда.

Бешариқ туманидаги “Ягона дарча” маркази хизматидан тадбиркорлар мамнун. Марказда малакали мутахассислар томонидан 16 турдаги хизмат таклиф этилмоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорларга қаратилаётган бундай эътибордан миннатдормиз, – дейди “Автогазсервис” хусусий корхонаси раҳбари Нўъмонжон Файзиев. – “Ягона дарча” хизмати катта қулайлик яратмоқда. Маиший баллонларга газ қуйиш тармоғини очиш ниятида бу ерга мурожаат қилдим. Олдинлари бундай ишларни амалга ошириш учун ҳафталаб вақт сарфлаб, сарсон-саргардон бўлардик. Янги тизим бўйича атиги 30 дақиқада масала ижобий ҳал бўлди.