Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўрға тувалоқни асраш маркази ҳақида биласизми?
09:45 / 2020-09-05

Марказда 100 киши доимий иш билан таъминланган.


Буюк Ипак йўлининг Самарқанд ва Бухоро оралиғида жойлашган Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази (АЙТАМ) Навоий шаҳрининг жануби-ғарбидаги 300 гектар майдондан иборат ҳудудда ташкил этилган.

Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амирлигининг ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида фаолият бошлаган.

photo_2020-09-05_09-46-18.jpg

photo_2020-09-05_09-46-23.jpg

Марказнинг асосий фаолияти Ўзбекистонда Осиё йўрға тувалоғининг барқарор популяциясини қўллаб-қувватлашга қаратилган кўпайтириш ва асраш ишлари ҳамда ҳар йили ушбу турни ёввойи табиий муҳитга қўйиб юбориш каби тадбирлардан иборат.

Қушларни табиатга учириш мавсуми асосан сентябрь-октябрь ойлари ҳисобланади. 2012 йилдан шу вақтга қадар марказ томонидан табиатга 14 мингга яқин йўрға тувалоқ ёввойи табиатга учирилган. Куни кеча эса яна 800 бош қуш табиатга қўйиб юборилди.

photo_2020-09-05_09-46-24.jpg

photo_2020-09-05_09-46-25.jpg

photo_2020-09-05_09-46-27.jpg

Мазкур истиқболли мақсадга эришиш учун марказ доимий равишда турли соҳаларда, жумладан, экология, физиология, озиқлантириш ва тиббий ветеринарияда янги ёндашувларни ишлаб чиқмоқда. Мутахассисларнинг кенг билими ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотлари бу ёндашувларнинг асоси ҳисобланади.

Марказда 100 киши доимий иш билан таъминланган. Мавсум вақтида эса улар сони 200 тагача ортади.