Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўқолган ҳужжатлар бепул тиклаб берилмоқда
20:27 / 2020-05-06

Бугунга келиб эвакуация қилинганларнинг бир қисми хавфсиз деб топилган ва тартибга келтирилган ҳудудлардаги уйларига қайтарилмоқда.


“Сардоба”сув омборининг ўпирилиши оқибатида юзага келган сув тошқини натижаси Сирдарё вилоятида минглаб инсонлар бошпанасиз қолди. Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктларидан 90 мингга яқин фуқаро Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларига ҳамда қўшни Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳудудига эвакуация қилинди.

Бугунга келиб эвакуация қилинганларнинг бир қисми хавфсиз деб топилган ва тартибга келтирилган ҳудудлардаги уйларига қайтарилмоқда.

Биометрик паспорт-4.jpeg

Аммо ушбу тошқин натижасида кўплаб фуқаролар мол-мулкидан ташқари, зарур ҳужжатларини ҳам йўқотди. Тошқиндан жабр кўриб, зарур ҳужжатларини йўқотган фуқароларга биометрик паспортлар, туғилганлик ва никоҳ гувоҳномалари шу жойнинг ўзида, яъни эвакуацияга келган ҳудуднинг ўзида бепул расмийлаштириб берилмоқда.

Сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга ички ишлар бошқармаси томонидан ажратилган ва дезинфекция қилинган махсус транспортлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари олиб келиниб шу жойнинг ўзида биометрик паспорт учун суратга туширилиб ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.

Биометрик паспорт-5.jpeg

Тошқиндан жабр кўрган 10 минг 629 нафар Сирдарё вилояти фуқаролари Жиззах вилоятининг Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Шароф Рашидов, Ғаллаорол туманлари ва Жиззах шаҳридаги ўқув муассасалари ётоқхоналари ва фуқароларнинг шахсий ташаббуслари билан аҳоли турар жойларига жойлаштирилган.

Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизматининг ёзишича, агентлик зудлик билан ҳужжатлари йўқолган фуқаролар рўйхатини шакллантиришга киришган. Хусусан, айни пайтда давлат хизматлари агентлиги Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бошқармалари мутахассислари томонидан ҳужжатлари йўқолган фуқаролар рўйхати шакллантирилмоқда.

Биометрик паспорт-3.jpeg

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, фуқароларнинг паспорт, гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлари бор-йўқлиги юзасидан мониторинг ўтказилган. 292 фуқаронинг 94 нафарида паспорт, 134 нафарида туғилганлик, 64 нафарида никоҳни қайд этиш гувоҳномалари мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Мониторинг ишлари давом этмоқда.

Республика ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар қолаверса саховатпеша тадбиркорлар ҳамда меҳридарё инсонлар томонидан кўрсатилаётган ёрдам сув тошқинидан жабр кўрган аҳолининг дардига малҳам бўлиб уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.