Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўловчи ташувчи водородли самолёт илк бор ҳавога кўтарилди
17:12 / 2020-06-25

Яқинда HyFlyer водород-электрли гибрид самолёти Англиянинг Бедфордширидаги Кранфилд аэродромидан илк бора ҳавога кўтарилди, деб ёзади New Atlas.


Яқинда HyFlyer водород-электрли гибрид самолёти Англиянинг Бедфордширидаги Кранфилд аэродромидан илк бора ҳавога кўтарилди, деб ёзади New Atlas.

Ушбу самолёт атроф-муҳитни ифлослантирмаган ҳолда узоқ масофаларга парвоз қила оладиган учувчи аппаратлар яратиш бўйича дастур доирасида яратилган.

HyFlyer ZeroAvia муҳандисларининг ишланмаси бўлиб, қазиб олинаётган ёнилғида эмас, балки водородли ёқилғи сарфлаган ҳолда, ўз бортига 20 тагача йўловчи олиши ва 800 км.гача учиши мумкин.

2023 йилга келиб компания муттасил тижорат парвозларини йўлга қўйишни ваъда бермоқда.

«Соф энергия» нинг ёзишича, водород-электрли двигателларнинг авиацияда соф электрли двигателларга қараганда устун томони шундаки, парвозлар мобайнида оғир аккумуляторларга умуман ҳожат йўқ. Шу туфайли кўпчилик мутахассислар водород-электрли самолётлар, аккумуляторларда ишлайдиганларидан кўра истиқболли ҳамда амалий жиҳатдан қулай, деб ҳисобламоқда.