English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўловчи ташиш автобусларининг хизмат кўрсатиш муддати қанча?
17:27 / 2019-12-05

Транспорт воситалари сони ортиб бориши йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳушёрликни талаб қилади, қоидаларга риоя қилиш масъулиятини оширади.


Транспорт воситалари сони ортиб бориши йўл ҳаракати иштирокчиларидан ҳушёрликни талаб қилади, қоидаларга риоя қилиш масъулиятини оширади. 

“Ҳаракат хавфсизлиги 15 кунлиги” тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Транспорт вазирлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган йиғилишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Тошкент вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи масъул ходимлар иштирок этган тадбирда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўловчи ташиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, йўловчи ташиш соҳасидаги ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига жамоат транспортлари техник созлигини таъминлаш, қишки мавсумга тайёргарлигини яна бир бор кўздан кечириш, “Е-жарима” дастури, ҳайдовчилар тартиб-интизоми, жамоат транспортига видеорегистратор ўрнатиш мажбурийлиги, сайлов ҳамда Янги йил тадбирларида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, ишлаб чиқарилганига 15 йилдан кўп бўлган автобусларни фойдаланишдан четлатиш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.

Таъкидланганидек, афсуски, ҳайдовчилар турли кўринишдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ҳам учраб турибди, йўналишларда баъзан техник носоз ёки тегишли ҳужжатлари бўлмаган автобус, микроавтобусларни ҳам учратиш мумкин. Оқибатда айрим ҳолларда жамоат транспорти иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлмоқда. Энг ачинарлиси, бу ҳодисаларда йўловчилар тан жароҳати олмоқда.