Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
XX аср бошидан буён ҳеч ким яшамаган Стуре Футойа ороллари сотувга қўйилади
10:32 / 2021-09-17

Норвегиянинг шимолидаги Нурлан провинциясида жойлашган Стуре Футойа ороллари сотувга қўйилади.

“Уларда XX аср бошидан буён ҳеч ким яшамаган”, дейилади “РИА Новости”нинг маҳаллий телевидение маълумоти билан асосланган хабарида.

Оролларнинг бошланғич нархи – 2 миллион крона атрофида бўлади.

Ҳозирги мулкдорлар ороллардаги объектлардан фойдалана олмаслиги туфайли савдога қўйилганини айтган.

Оролларда қум соҳил, сув ҳавзалари ва тоғлар мавжуд. Бу ерлар ҳали ўзлаштирилмаган. Савдо жараёнида нархнинг ошиб кетиши кутилмоқда. Кимошди савдоси 24 сентябрга белгиланган.