Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
XIX Осиё ўйинларидаги юксак марралар спорт соҳасидаги ислоҳотларимизнинг амалий натижасидир
11:44 / 2023-10-10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига ташрифи ҳақида тўхталиб, ташриф давомида эришилган келишувлар мамлакатимиз равнақига хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, Спикер Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг қўлга киритган тарихий ғалабалари хусусида ҳам тўхталди:

– Ҳаммамизга маълумки, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлиб, 45 мамлакат орасида фахрли бешинчи ўринни эгаллади. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади. Табрикда спортчиларимизнинг юртимиз байроғини баланд кўтариб, юқори ўринларни эгаллагани мамлакатимизда соғлом ва баркамол, ватанпарвар ёш авлодни вояга етказиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш мақсадида олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яна бир амалий натижаси эканлиги алоҳида қайд этилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимизни депутатлик корпусимиз номидан ҳам табриклаймиз, – деди Спикер.

М.Комилова, ЎзА