French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
XIII қишки Паралимпия ўйинларида Россия ва Беларусь параспортчилари иштирок этмайди
10:32 / 2022-03-04

Бугун, 4 март куни Хитойда XIII қишки Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

49 та мамлакатнинг 650 нафарга яқин параспортчилари иштирок этиши кутилаётган ўйинларда Россия ва Беларусь пара спортчилари қатнашиши тақиқланди. 

Бу ҳақда Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс маълум қилди. Мутасаддининг сўзларига кўра, бир қатор давлатларнинг Россия ва Беларусь параспортчилари ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйинларда қатнашиши Пекин баҳсларига байкот эълон қилинишига олиб келиш хавфи бор бўлганлиги сабабли шундай қарорга келинган. 

Ушбу қарорга асосан Россия ва Беларусь параспортчилари бугун Пекиндаги Олимпия шаҳарчасини тарк этиши лозим. 

Бундан икки кун муқаддам Халқаро паралимпия қўмитаси (IPC) ижроия қўмитаси қарорига кўра, Россия ва Беларусь давлатларининг спортчилари ўйинларда IPC байроғи остида қатнашиши эълон қилинган эди. 

Вазиятнинг бу тарзда кўриниш олиши Пекинда бошланаётган қишки Паралимпия ўйинлари 83 нафар параспортчисиз ўтишига, иштирокчи давлатлар сони иккитага қисқаришига олиб келмоқда, деди IPC раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, XIII қишки Паралимпия ўйинлари 13 мартга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА