Халқ банкининг “xazna” мобил иловаси ишга тушганига уч йил бўлди. Қисқа муддат ичида илова 9 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларнинг ишончли ҳамкорига айланган. Ўтган давр мобайнида илова мамлакатдаги энг машҳур рақамли молиявий хизматлардан бирига айланишга эришди.
“xazna” орқали кундалик молиявий эҳтиёжларни ҳал қилиш энди бир неча сонияни олади. Сиз коммунал ва давлат тўловларини амалга оширишингиз, ижтимоий нафақаларни қабул қилишингиз, карталар ўртасида маблағ ўтказишингиз, кредит ва депозит операцияларини бажаришингиз мумкин – буларнинг барчаси тезкор, қулай ва хавфсиз. Бундан ташқари, илова фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятларни ҳам тақдим этади: таълим кредитларини онлайн расмийлаштириш, КАТМ хизматларининг тўлиқ “xazna”га интеграция қилиниши, ЖБПТ маблағлари бўйича кирим-чиқимларни бошқариш, 30 дан ортиқ халқаро имтиҳон тўловларини қоплаб бериш, 400 дан ортиқ йўналишларда “xazna Avia” орқали чипта харид қилиш шулар жумласидан. Фойдаланувчилар сонининг йил сайин ортиб бориши илованинг қулайлиги ва барқарор ишлашини яна бир бор тасдиқлайди.
Сўнгги уч йил ичида илова доимий ривожланди: янги хизматлар қўшилди, транзакциялар тезлиги оширилди, хавфсизлик протоколлари кучайтирилди. Шахсни тасдиқлаш ва маълумотларни киритиш жараёни замонавий стандартларга мослаштирилган ва барча операциялар ишончли ҳимоя остида амалга оширилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0YWe0ewScLM" title="“Хazna”: sizning tezkor va xavfsiz moliyaviy hamkoringiz" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Халқ банки фойдаланувчиларнинг ишончи ва доимий ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдиради. Келажакда “xazna” хизматлар доирасини янада кенгайтириб, фойдаланувчиларга қулай, самарали ва хавфсиз молиявий бошқарувни тақдим этишда давом этади.
Реклама ҳуқуқи асосида